«сенат мажлиси» тегли мақолалар


Uzbekistan Airways сенаторнинг авиакассалардаги бюрократия ҳақидаги танқидига жавоб қайтарди
4 октябр 2023, 14:28

Uzbekistan Airways сенаторнинг авиакассалардаги бюрократия ҳақидаги танқидига жавоб қайтарди

Ўтган ҳафта Сенатда Uzbekistan Airways кассаларида чипта сотиб олишда паспортнинг асл нусхаси талаб қилинишини танқид қилинди. Компаниянинг қайд этишича, бундай талаб йўқ, бироқ хорижга чипталар сотилаётганда йўловчи ва авиакомпанияга жарима санкциялари қўлланмаслиги учун визали паспорт сўралади.

«Тошкентда суткалик сув сарфи жон бошига 400 литргача етяпти» — сенатор
23 июн 2023, 17:45

«Тошкентда суткалик сув сарфи жон бошига 400 литргача етяпти» — сенатор

Сенат ялпи мажлисида сенатор Борий Алихонов Ўзбекистонда олинадиган чучук сувнинг қарийб 90 фоизи қишлоқ хўжалигида ишлатилишини билдирди. Унга кўра, мамлакатда жон бошига сув сарфи миқдори юқорилигича қолмоқда. Хусусан, пойтахтда суткалик сув сарфи жон бошига 400 литргача етади.

«Ногиронларнинг эркин ҳаракатланишлари учун шароитлар етарли эмас» — Сенат ишчи гуруҳи Хоразмдаги ҳолат ҳақида
22 октябр 2022, 10:01

«Ногиронларнинг эркин ҳаракатланишлари учун шароитлар етарли эмас» — Сенат ишчи гуруҳи Хоразмдаги ҳолат ҳақида

УрДУ кутубхонасида лифт ишламаслиги сабабли ногирон талаба иккинчи қаватдаги ўқув залига кира олмаган, брайл ёзувидаги барча адабиётлар ўша ерда жойлашган. Урганчдаги кўзи ожизлар кутубхонаси олдида эса овозли светофор ва бекатлар йўқ, автобусларга махсус мосламалар ўрнатилмаган — Сенат ишчи гуруҳи.

Сенатнинг 18 ялпи мажлиси 26 август куни чақирилади
19 август 2021, 17:46

Сенатнинг 18 ялпи мажлиси 26 август куни чақирилади

Сенатнинг 18 ялпи мажлисида суғурта фаолияти, Солиқ кодексига ўзгартиш киритиш тўғрисидаги ва бошқа қонунлар муҳокама қилинади. Қолаверса, сенаторлар Тошкент шаҳри ва вилояти чегараларини ўзгартириш масаласини кўриб чиқади ва ТИВ ҳисоботини тинглайди.

Ўтган йили 301 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-тарож қилинган — Танзила Нарбаева
23 апрель 2021, 15:31

Ўтган йили 301 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-тарож қилинган — Танзила Нарбаева

2020 йилда 2,5 мингдан зиёд бюджет муассасасида 301 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-тарож қилинган. Қурилиш соҳасида 124 та, соғлиқни сақлаш соҳасида 41 та ва таълим соҳасида 81 та коррупциявий омиллар аниқланди. Карантин муассасаларини қуришда 367 млрд сўмдан зиёд молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилган.

Сенаторлар «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги қонунни рад этишди
21 октябр 2020, 12:50

Сенаторлар «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида"ги қонунни рад этишди

Сенаторлар «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида"ги қонунни унинг айрим моддалари талабларга мос келмаслиги сабабли рад этишди.

Танзила Норбаева «темир дафтар»ни шакллантириш ва юритиш тизимини танқид қилди
7 август 2020, 13:02

Танзила Норбаева «темир дафтар»ни шакллантириш ва юритиш тизимини танқид қилди

Сенат раиси «темир дафтар»ни шакллантириш ва юритиш тизими айрим ҳудудларда аҳоли норозилигига олиб келаётганини айтиб ўтди. «Темир дафтар» тизими очиқ, шаффоф бўлиши ва ажратилган маблағларни тақсимлаш жараёнида инсон омилини максимал даражада кисқартириши кераклиги билдирилди. Бунинг учун тизимга замонавий ахборот технологияларини жорий этиш муҳимлиги қайд этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг